Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Спортни сев, спорт билан яша!

Ургут тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Самарқанд вилоят миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси 15-алоҳида отряди билан ҳамкорликда тумандаги 30-умумий ўрта таълим мактабида ана шу шиор остида таэквон-до ИТФ бўйича туман биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада Самарқанд, Тойлоқ, Ургут туманларидан жами 110 нафар спортчи ўзаро беллашди.
Мазкур спорт учрашувида биринчи ўрин Ургут туманига, иккинчи ўрин Тойлоқ, Самарқанд шаҳар спортчиларига эса учинчи ўрин насиб этди.

Иномжон Турсунов.