Стартап лойиҳалар бўйича Самарқанд тажрибаси ўзини оқлайдими?

2020 йил 8 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президент таклифи билан ёшларнинг стартап лойиҳалари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бўйича Самарқанд тажрибасини яратиш белгиланган эди. Бунинг учун маҳаллий бюджетдан ҳар чоракда 1 миллиард сўм ажратилиши ва ушбу маблағларни мақсадли йўналтириш вазифаси берилганди. Хўш, бу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида қандай ишлар амалга оширилди?

- Аввало, вилоят ҳокимлиги ва ташкилотимизнинг қўшма қарори имзоланди, - дейди ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси мутахассиси М.Отмуродов. – Шунингдек, ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси қошида ҳайъат таркиби тузилиб, ёшларнинг стартап лойиҳаларини ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш дастури низоми тасдиқланди. Бугунги кунда ариза топшириш жараёнлари якунланиб, 161 нафар йигит-қиздан туризм, техника, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишлардаги лойиҳалар келиб тушди. Улар орасида “first2college” лойиҳаси ҳам бор.

Бу Ўзбекистондаги мактаб ўқувчилари учун ижтимоий тўсиқларни енгиб ўтиш ва хориж олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тайёрловчи мобил дастуридир.

Самарқандда иқтидорли ёшлар кўп. Уларнинг турли йўналишдаги лойиҳалари ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, ҳаётга тадбиқ этилади. Бу борада Самарқанд тажрибаси ўзини оқлайди.

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ахборот хизмати.