Суд ва Мажбурий ижро бюроси: Ундирувлардаги муаммолар нимада?
Амалдаги қонунчиликка биноан суд қарорлари ижросини таъминлаш жараёнига бевосита мажбурий ижро бюроси маъсул саналади.
Ўзаро ҳамкорлик асосида ташкил этиладиган ижро хизматини амалга оширишда Мажбурий ижро бюросининг алоҳида ўрни бор. Самарқанд вилоят маъмурий суди мажлислар залида мазкур суд ва Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган тадбирда шу ҳақида гап борди. Унда судьялар, МИБ ходимлари қатнашди.
Кун тартибида долзарб муаммо ҳисобланган ижро ҳужжатларини қайтаришга барҳам бериш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилиши тўғрисида”ги қонунига асосан ижро ҳужжатларини қайтаришнинг қонуний-ҳуқуқий йўл-йўриқлари муҳокама этилди.
Тадбирда вилоят маъмурий суди раиси Тоҳир Файзиев, судья Санжар Солиев, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси катта инспектори Фаррух Салимов ва бошқалар ҳужжатнинг ўз вақтида ёки белгиланган тартибда ижро қилиниши, юридик ва жисмоний шахслар томонидан эътирозларга сабаб бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш лозимлигини таъкидлади.
Эътирозларнинг пайдо бўлишига суд ва МИБ ҳамкорлигини янада кучайтириш билан барҳам бериш мумкинлиги алоҳида таъкидланди.
Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси.