Судьялар мактабда очиқ дарс ўтди
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таҳсил олган Самарқанд шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг 10- ва 11-синф ўқувчилари учун бугун ноанъанавий дарс бўлди.
Самарқанд вилояти ва шаҳар судининг судьялари - О.Пардаев, Ж.Арсланов ва З.Аҳмедовалар уларга “Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари” мавзусида очиқ дарслар ўтди.
Дарсларда ўқувчиларнинг эркин ва фаол қатнашиши учун асосий мавзу ўқувчиларга тушунарли тарзда ёритилди ва кўпроқ интерактив услубда олиб борилди.
Шунингдек, судьялар мактабдаги Ислом Каримов музейини ҳамда мактаб кутубхонасини кўздан кечириб, мактаб кутубхонасига адабий китоблар жамланмаси, шу билан бирга очиқ дарсда фаол қатнашган ўқувчиларга китоблар совға қилишди.
Вилоят суди Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.