Суғориладиган ер майдонини 95 минг долларга сотаётган шахс ушланди

Вилоят ИИБ жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси маҳаллий фуқаронинг ер ресурсларини талон-торож қилиниши билан боғлиқ мурожаатига асосан вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари Ургут туманида тезкор тадбир ўтказди.

Тадбирда фуқаро Т.Р. Ургут тумани ҳудудида жойлашган “R.B.N” фермер хўжалигига қарашли 2,4 гектар суғориладиган ер майдонини 95 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келгусида ҳужжатларни унинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, олдиндан 10 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.