Табиий офат натижасида етказилган зарарларни қоплаш бўйича солиқ имтиёзлари мавжудми?

Солиқ кодексида табий офатлар содир бўлганлиги натижасида етказилган зарарларни қоплаш юзасидан солиқ имтиёзлари назарда тутилмаган.

Кодекснинг 100-моддаси биринчи қисмида солиқни тўлаш бўйича муддатни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти манфаатдор шахсга, башарти унинг молиявий аҳволи ушбу солиқни белгиланган муддатда тўлаш имконини бермаса, бироқ кўрсатилган шахсда бундай солиқни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун берилган муддат мобайнида тўлаш имконияти юзага келади деб тахмин қилиш учун етарлича асослар мавжуд бўлса, берилиши мумкинлиги қайд этилган.

Шунингдек, иккинчи қисми биринчи бандида ушбу шахсга табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар етказилган бўлса, солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкинлиги белгилаб берилган.

Қарздорликни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тартиби Солиқ кодексининг 101-моддасида белгиланган.

Валишер Темиров,

вилоят давлат солиқ бошқармаси ходими.