Тадбиркорларга солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш имкони берилди
Карантин даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти ва давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари асосида хўжалик юритувчи субъектларнинг 3 миллиард 625 миллион сўмлик мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларга ҳисобланган солиқ суммаларини тўлаш муддатлари ўзгартирилди.
Жумладан, ишлаб чиқариш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг 1 миллиард 898 миллион сўм ҳисобланган солиқларини тўлаш муддатлари жорий йил 1 октябргача кечиктирилган бўлса, савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарнинг 503 миллион сўмлик, транспорт соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналарнинг 480 миллион сўмлик, хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи тадбиркорларнинг 293 миллион сўмлик солиқларини тўлаш муддатларини ўзгартириш имкони берилди.
М.МАМАЗИЯЕВ,
вилоят давлат солиқ бошқармаси солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори.