Такрорий ва муддати ўтган мурожаатлар сони маълум қилинди

Жорий йилнинг 9 ой давомида муддати бузилган, яъни вақтида кўриб чиқилмаган мурожаатлар 8020 тани ташкил қилади.
Бу ҳақда вилоят Халқ қабулхонаси мудири М.Турдиевнинг депутатларга берган ахборотида қайд қилинган.
Хусусан, Самарқанд шаҳрида 1500 та мурожаат белгиланган муддатда кўриб чиқилмаган. Шунингдек, Паст Дарғомда 767 та, Оқдарёда 692 та, Жомбойда 682 та, Пайариқда 672 та, Каттақўрғон туманида 661 та, Ургутда 587 та, Пахтачида 529 та, Самарқанд туманида 460 та, Иштихонда 425 та, Нарпайда 337 та, Булунғурда 243 та, Қўшработда 267 та, Нурободда 215 та, Тойлоқда 211 та ва Каттақўрғон шаҳрида 150 та мурожаат ўз вақтида кўриб чиқилмаган.
Такрорий мурожаатлар сони эса туман ва шаҳарлар кесимида қуйидагича:
Самарқанд шаҳри - 2095 та, Паст Дарғом - 1539 та, Пайариқ - 1264 та, Каттақўрғон - 1088 та, Ургут - 1014 та, Пахтачи - 1065 та, Иштихон - 967 та, Булунғур - 708 та, Нарпай - 696 та, Оқдарё - 692 та, Жомбой - 682 та, Нуробод - 558 та, Қўшработ - 554 та, Самарқанд - 531 та, Тойлоқ - 488 та, Каттақўрғон шаҳри - 410 та.