Талабалар спортда беллашди
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон – Финландия педагогика институтида талабалар ўртасида спортнинг 14 туридан мусобақалар бўлиб ўтди.
Беллашувларда уч минг нафардан зиёд талаба-ёшлар иштирок этди.
Айниқса, “Талаба югур” мусобақаси доирасида кросс, узоқ ва қисқа масофаларга югуриш баҳсларида талабалар фаол бўлди.
Мусобақалар натижасига кўра, институтнинг жисмоний маданият ва спорт факултети жамоаси талабалари умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритди.
— Конституциямизнинг 32 йиллигига бағишлаб ўтказилган бу мусобақа курашларга бой бўлди, — дейди педагогика, жисмоний тарбия ва спорт факультети декани, доцент Матлаб Раҳимов. — Мусобақани ўтказишдан мақсад талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини барқарор яратиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган.
Мирзоулуғбек Юсупов,
Ўзбекистон-Финландия педагогика
институти жисмоний тарбия ва спорт
кафедраси катта ўқитувчиси.