Таълимга оид фармон имзоланди
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Фармонга кўра, таълим оид кўплаб янгиликлар белгиланган, жумладан:
👉 Умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари педагогларига 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб синф (гуруҳ) раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар 1,5 бараварга оширилади;
👉 2021/2022 ўқув йилидан умумтаълим муассасаларида ишлаётган, олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича алоҳида мақсадли қабул параметрлари ажратилади;
👉 2022/2023 ўқув йилигача барча умумтаълим муассасаларида «Электрон кундалик» дастури жорий қилинади;
👉 2021 йил 1 сентябргача ҳар бир ҳудудда нодавлат, жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида камида биттадан олий таълим ташкилоти ташкил этилади;
👉 миллий рейтингда сўнгги 3 йил давомида доимий равишда биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича академик ва молиявий мустақиллик берилади ҳамда мустақиллик мезонлари Европа университетлари ассоциацияси стандартларига мувофиқ қабул қилинади;
👉 миллий рейтингида биринчи 10 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМга мавжуд ихтисосликлар бўйича илмий унвонларни мустақил бериш ваколати берилди.