Аёллар ва болалар хавфсизлиги: янги фармон нимани ўзгартиради?
Давлатимиз раҳбари томонидан куни кеча аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги фармон имзоланди. Ҳужжат мазмунан қаттиққўл жазочоралари билан бирга профилактика, таълим ваижтимоий қўллаб-қувватлашни уйғунлаштирганибилан аҳамиятлидир.
Бу фармон нима учун муҳим? У жамиятҳаётига қандай таъсир кўрсатади?
Эрта никоҳ — ижтимоий муаммоданҳуқуқий назоратга
Сўнгги йилларда эрта никоҳ ҳолатлари кескинкамайгани айтилса-да, айрим ҳудудларда муаммосақланиб қолмоқда. Янги фармон бу масалагатизимли ёндашувни жорий этади.
Энди эрта никоҳ ёки 16 ёшгача бўлганҳомиладорлик ҳолатлари ҳақида хабар беришмажбурий тартибга айланади. Маҳалла, ФҲДЁ, таълим ва тиббиёт муассасалари, ҳатто, динийидора вакиллари ҳам бу борада масъулҳисобланади. Хабар бермаслик — жавобгарликкасабаб бўлади.
Бу ёндашув икки муҳим натижага олиб келишимумкин:
- яширин ҳолатлар (латентлик) камаяди;
- жазо муқаррарлиги таъминланади.
Шу билан бирга, 2027 йилдан бошлаб 21 ёшдан кейин никоҳ тузган ёш оилаларга қўшимча имтиёзлар берилиши давлат фақат чеклаш эмас, балки онгли никоҳни рағбатлантириш йўлини танлаганини кўрсатади.
“Иккинчи имконият” — ёш оналар учун муҳимқадам
Фармоннинг ижтимоий аҳамиятлижиҳатларидан бири — ҳомиладор талаба-қизлар ваёш оналар учун таълимни давом эттиришимкониятларининг кенгайтирилишидир.
Энди:
- курсдан қолган талабаларга ўқишни тиклашимкони берилади;
- масофавий таълим шакли кенгайтирилади;
- академик таътил даврида ҳам ўқишни онлайн давом эттириш имконияти яратилади.
Бу қарор аёлнинг тақдири фақат эрта турмушбилан чекланиб қолмаслиги, унинг таълим олиш вакасб эгаллаш ҳуқуқи устувор эканини англатади.
Зўравонликка қарши янги босқич
Фармон зўравонликка қарши курашишни ҳамянги босқичга олиб чиқади.
Эътиборли жиҳатлар:
- ҳимоя ордери берилган аёллар учун “SOS” мобил хизмати жорий этилади;
- жинсий жиноятлар бўйича терговга қадар текширув ва дасталабки тергов ваколати фақат прокуратурага ўтади;
- вояга етмаганларга нисбатан жиноятлар учун жазо чоралари янада оғирлаштирилади, бундай ишлар махсус тайёргарликдан ўтган терговчи ва судьялар томонидан кўрилади.
Бу – зўравонликни “оилавий масала” эмас, балки жамият хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳолаш сиёсати мустаҳкамланаётганини англатади.
Янги таҳдидлар: киберзўравонлик ва сталкинг
Ҳужжатда фемицид, сталкинг, киберзўравонлик ва онлайн-груминг кабизамонавий хавф-хатарлар учун жавобгарликбелгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишиназарда тутилган.
Бу эса ҳуқуқий тизим рақамли макондагитаҳдидларга ҳам жавоб қайтара бошлаганиникўрсатади.
Профилактика — асосий устуворлик
Фармонда “маиший зўравонликсиз бахтлиоилавий ҳаётга тайёрлаш” курсларини 2030 йилгача 100 фоиз қамровга етказиш вазифасиқўйилган.
Бу нимани англатади?
Давлат муаммонинг оқибати билан эмас, сабабибилан курашмоқда. Яъни, ҳуқуқий маданиятниошириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш,жамиятда зўравонликка нисбатан муросасизмуносабатни шакллантириш бўйича иш олиб борилади.
Жазо ва ҳимоя ўртасидаги мувозанат
Янги фармон фақат жазо чоралариникучайтириш билан чекланмайди. Унда рағбатлантириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, таълим, рақамли назорат ва профилактика чоралариуйғунлашган.
Энг муҳими, аёллар ва болалар хавфсизлигидавлат сиёсатининг марказига чиқарилмоқда.
Агар белгиланган чора-тадбирлар амалда тўлиқва самарали ижро этилса, бу ҳужжат нафақатҳуқуқий ислоҳот, балки жамият тафаккуриниўзгартиришга қаратилган стратегик қадам сифатидатарихда қолиши мумкин.
Отабек ТОШНИЁЗОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили