Танловлар кўпайди, фаоллик ҳам ошиши керак
Бу талаб халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондининг 2023 йилда амалга оширилган ишлари ҳамда 2024 йилга белгиланган вазифаларни белгилашга қаратилган тадбирда айтилди.
Тадбирда жамоат комиссияси аъзолари, вилоят кенгаши депутатлари, давлат ва нодавлат ташкилот вакиллари иштирок этди. Дастлаб халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик комиссияси раиси Ф.Тошев ўтган йил соҳадаги ютуқ ва камчиликларга тўхталиб, бу йил аҳамият берилиши лозим бўлган жиҳатларни, ННТлар фаоллигини оширишда амалга оширилиши лозим бўлган ишларни таъкидлаб ўтди.
- Ўтган йил давомида Фондимиз томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини ривожлантириш каби масалаларда қатор амалий ишлар олиб борилди, - дейди Жамоат фонди раҳбари Достон Маликов. – Хусусан, 2023 йил давомида 20 та йўналиш бўйича давлат грантининг тўртта танлови ўтказилди. Унда 58 та ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари 59 та лойиҳа билан иштирок этди. Шундан 20 та ижтимоий аҳамиятли дастур ва лойиҳалар умумий қиймати 1 миллиард 120 миллион сўмни ташкил этган бўлиб, ушбу лойиҳалар жамоат комиссиясининг тегишли қарорлари билан қўллаб-қувватланди.
Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари жойлардаги маҳаллий давлат органлари билан ҳамкорликда “Одам савдосига ва коррупцияга қарши курашиш фаолиятини ташкил этишда ННТлар фаоллигини ошириш бўйича турли кўргазмали ахборот ва ўқув материаллари тайёрланди. Фуқаролар йиғинларида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга доир дастурларни амалга ошириш, турли юқумли касалликлар профилактикаси масалаларида кенг тушунтириш ишлари олиб борилди.
Йиғилишда жорий йилда танловларга ажратиладиган маблағлар миқдори ошиши, шу жиҳатдан ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаол иштирок этиши лозимлиги таъкидланди.