Танқид тўғри қабул қилинди
Тадбирда партия марказий кенгаши сектор мудири Д.Худойқулов ва вилоят кенгаши раиси М.Усмонов партия депутатлик гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш хусусида сўз юритди.
Депутатларга иш олиб бориш тартиби, сайловчилар билан учрашувлар орқали мавжуд муаммоларни аниқлаш, депутатлик сўровларини уюштириш, мансабдор шахслар ахборотини тинглаш ва сессияларга таклиф киритиш масалалари ҳақида тушунча берилди.
Семинарда маҳаллий кенгашлар депутатлари фаолияти юзасидан "Зарафшон" газетасида чоп этилган танқидий мақолалар муҳокама этилди.
– Мақолаларда фаолиятимиздаги камчиликлар рўй-рост кўрсатиб ўтилган, танқидлар асосли, – дейди М.Усмонов. – Ачинарлиси, бундан тўғри хулоса чиқармаётган депутатларимиз талайгина. Бу муаммоларни бартараф этиш юзасидан қўшимча чора-тадбирларни белгилаб оламиз.
Якунда депутатлар ҳам бу борада ўз фикр-мулоҳазалари ва камчиликларга барҳам бериш бўйича таклифларини билдирди.
Fолиб АБДУСАЛОМОВ.