Тақдир синови: Ёзувчига айланган муаллим

Қирқ ёшли мактаб ўқитувчисида жарроҳлик амалиётига берилмайдиган саратон касаллиги аниқланди ва унга бир йилдан ортиқ яшамаслигини айтишди. Ўқитувчи кучли инглиз-саксон қавмидан эди, у фақат бир нарса ҳақида – ўлимидан сўнг ҳеч қандай тирикчиликсиз қолиб кетадиган хотини ва қизлари қандай кун кўриши тўғрисида қайғура бошлади.

У тил ва адабиётдан дарс берарди ва нима бўлса ҳам яхши бир роман ёзиб яхшигина пул ишлаб олишдан бошқа нарсани ўйламасди. Шундай ҳам қилди  - у яхши ўқиладиган романни ёзиб сотувга чиқарди. Ўқувчиларини ўз шогирдлари ва уларнинг ота-оналари кўринишида намоён қилди. Қаҳрамонлар ҳам худди шу руҳда ифодаланди. Ҳаётни эса шаҳарлар чеккасидаги фақат маҳаллий меҳнаткашлар кўламида тасвирлади.

Бу иш у учун янгилик эди, у қизиқди ва киришиб кетди. Белгиланган муддат ўтаётган бир пайтда у шошма-шошарлик билан бу ҳунарни ўзлаштирди. У юксак адабиётга қизиқмасди, фақат ўз оиласига муаллифлик ҳуқуқини васият қилишдан манфаатдор эди: ахир уларнинг бирор бир даромад манбаи бўлиши керак эди-да.

Ўзига берилган йилнинг охирига келиб Энтони Бёржесс “Бураб қўйилган апельсин” романини тарқатди. Бир миллион ишлаб олди! Китоб эллик тилга таржима қилинди.

Омад ва ўз олдига қўйилган вазифани бажарган ўзида йўқ хурсанд Бёржесс яхшигина ичиб, маст ҳолатда шифокор ҳузурига борди. Суратларга қараган, касаллик тарихини кўриб чиққан докторнинг кўзлари бақрайиб қолди. Бёржесс бутунлай соғайган эди.

У ёзувчи бўлди. Кейин яна элликдан ортиқ китоб ёзди. Мусиқа ҳам ёза бошлади ва 175 та мусиқа асари яратди. Ҳатто симфоник оркестр ҳам Бёржесснинг асарларига буюртма берарди....

Михаил Веллернинг “Ҳикмат  ва касб” китобидан

Б.Муҳаммадиева таржимаси.