Таъқиблар остида ёзилган кундалик ёхуд бир оилани ерга кўмган хиёнат тарихи: Анна Франк оиласини Гитлерчиларга ким сотган эди?

Анна Франк 1929 йил 12 июнда Германиянинг Франкфурт-нам-Майн шаҳрида туғилди. Унинг Марго исмли синглиси бўлиб, у Аннадан уч ёш кичик эди. Германияда иқтисодий инқироз, ишсизлик ва қашшоқлик тобора кучаяр, Адольф Гитлер ва унинг партияси тарафдорлари сони кўпаймоқда эди. Гитлер Германияда ҳукмрон бўлган антисемитизм кайфияти билан яҳудийлардан нафратланади ва уларни мамлакатдаги барча муаммолар манбаи деб билади. Яҳудийларга нафрат ва ноқулай иқтисодий вазият Анна оиласини Амстердамга кўчиб ўтишга мажбур қилди. Аннанинг отаси Отто у ерда тезда ўз бизнесини ташкил қилди.

Открытка тридцатых годов XX века с изображением площади Мерведеплейн. Анна указала на ней место (справа от центра), где жила семья Франк.

Фашистлар Нидерландияни босиб олди

Анна янги мамлакатга осонгина мослашиб олади. У тил ўрганади, дўстлар орттиради ва Голландия мактабига боради. Аннанинг отаси катта қийинчиликларга дуч келади. Оилани боқиш учун тинмай меҳнат қилса-да, бизнеси муваффақиятсизликка учради. Аммо у зираворлар сотиш орқали ўз ишини кенгайтиришга муваффақ бўлади.

Анна в выпускном классе начальной школы, 1940 г.

1939 йил 1 сентябрда, Анна 10 ёшга тўлганда фашистлар Германияси Польшага бостириб киради: Иккинчи жаҳон уруши бошланади. Кўп ўтмай, 1940 йил 10 майда немислар Нидерландияни босиб олишади. Голландия армияси беш кунда таслим бўлди. Босқинчилар кийимига сариқ олти бурчакли юлдуз тақишга мажбур яҳудийлар ҳаётини дўзахга айлантирувчи кўплаб қонун-қоидалар чиқаришар, уларга ҳатто парк, кинотеатр ва дўконларга чиқиш тақиқланган эди. Анна кўчага деярли чиқмасди. Яҳудийлар энди ўз бизнесига эга бўлиши тақиқлангани боис унинг отаси бизнесини йўқотди. Яҳудий болалар, жумладан Анна ҳам алоҳида яҳудий мактабига борди.

Панагоҳдан паноҳ топишди

Нацистлар чеклов чораларини тобора кучайтирар эди. Кунларнинг бирида барча яҳудийлар Голландияни тарк этиши кераклиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. 1942 йил 5 июлда опаси Марго фашистлар Германияси меҳнат лагерига чақирув қоғозини олганида, ота-она бунда бошқа гап борлигини сезишади. Улар яҳудийлар ишга юборилаётганига ишонмай, таъқиблардан қочиш учун яширинишга қарор қилади.

1942 йилнинг баҳорида, Отто Франк компанияси жойлашган бино орқасида Аннанинг отаси оила учун яширин жой қилади. Бунда унга собиқ ҳамкасблари ёрдам беришади. Бироз вақт ўтгач, уларга яна тўрт киши қўшилади. Панагоҳ жуда тор, Анна «сувдан жим, ўтдан пастроқ» бўлишга ҳаракат қилар, доим қўрқувда эди.

Анна кундалик ёза бошлади

Ўн учинчи туғилган кунида Анна совға сифатида ёзув кундалиги олади. Шу кундан бошлаб Анна кундалик юрита бошлади. Икки йил давомида у панагоҳдаги барча воқеалар, ҳис-туйғулари ва фикрларини ёзиб боради. Будан ташқари ҳикоя, роман ёзишга уринади, ўқиган китобларидан ёқтирган иқтибосларини ёзиб қўяди. Кундалик тор ва димиқ ҳужрада ўтган кунларида унга сирдош бўлади.

Голландиянинг "Оранье" радиосида Англияга эвакуация қилинган Нидерландия таълим вазирининг фуқароларни немис истилоси йилларида инсонлар азоб-уқубатларидан гувоҳлик берувчи ҳужжат ва кундаликларни сақлашга чақирган нутқини эшитиб, Анна ҳам ёзув ва қайдларини қайта кўчириб, таҳрир қилиб, воқеаларни боғлаган ҳолда яхлит «Панагоҳ» номли қиссага айлантиришга қарор қилади.

Отто Франк на чердаке убежища за несколько часов до официального открытия дома-музея Анны Франк 3 мая 1960 года.

Панагоҳни билиб қолишди

Анна кундалигини таҳрир қилиб улгурмайди. 1944 йил 4 августда полиция панагоҳга кириб, унинг барча аҳолиси, шунингдек, уларга яширинишга ёрдам берган икки кишини ҳибсга олади. Ҳибсга олинганига қарамай, Аннанинг баъзи ёзувлари сақлаб қолинади. Франк оиласининг яна икки хайрихоҳи гестапо яширин жойни тинтув қилгунга қадар қоғозларни сақлаб қолишга муваффақ бўлишади.

 Анна Освенцимга сургун қилинади

Ҳибсга олинганлар аввал Германия хавфсизлик хизматига, сўнгра Амстердамдаги қамоқхонага, сўнгра Вестерборк транзит лагери орқали Освенцим-Биркенау (Освенцим) ўлим лагерига жўнатилади. Поезд сафари уч кун давом этади. Анна бошқа минглаб депортация қилинганлар билан қорамоллар учун мўлжалланган вагонда кетади. Одамларга овқат ва сув деярли берилмайди, ягона бочка эса ҳожатхона вазифасини бажарар эди.

Освенцимга келгач, депортация қилинганлар нацист шифокорлар томонидан ким оғир мажбурий меҳнатга қодир, ким қодир эмаслигини аниқлаш учун кўрикдан ўтказилади. Аннанинг 350 га яқин ҳамроҳи газ камераларида ёқиб юборилади. Анна синглиси ва онаси билан аёллар лагерида, Отто - эркаклар лагерида қолади.

 Аннанинг Берген-Бельзен лагеридаги ўлими

1944 йил бошида Анна Синглиси Марго билан бошқа - Берген-Белсен концлагерига юборилади. Қизларнинг ота-онаси Освенцимда қолишади. Берген-Белсенда яшаш шароити худди Освенцимдагидек даҳшатли: совуқ ҳукмрон, очарчилик яшашга бўлган охирги умид учқунларини сўндиради. Анна ва унинг синглиси «жаҳаннам» азобларига чидолмай тиф билан касалланиб, 1945 йил февраль ойида бирин-кетин вафот этади. Аммо кейинчалик унинг кундалиги дунёга машҳур бўлиб кетади.

 Урушдан омон қолишга муваффақ бўлган оиладаги ягона одам - Аннанинг отаси Отто эди. Совет қўшинлари Освенцимни озод қилгандан сўнг, у Голландияга қайтади. Поездда бўлган узоқ сафарда у рафиқаси Эдитнинг ўлими ҳақида билади. Голландияга қайтиб эса Анна ва Маргонинг ўлими ҳақидаги қайғули хабарни эшитади.

Анна оиласи яширинган жойни ким фош этган эди?

Аннанин отаси таниқли шахс эди. Уларнинг оиласи амстердамлик нотариус Арнольд ван дер Берг томонидан нацистларга тутиб берилган бўлиши мумкин. Тадқиқотчилар йиллар давомида оккупация даврида Франклар яширинган жой ҳақидаги маълумотларни ошкор қилган шахсни аниқлашга ҳаракат қилишди.

 Олти йиллик меҳнат натижаси бўлган янги гипотезанинг исботларидан бири – Отто Франк номига ёзилган аноним эслатма бўлиб, унда хоиннинг исми ёзилган.

 "Ўшанда Отто Франк ҳужжатдан нусха олди, - дейди тадқиқотчи Питер ван Твиск. "Биз у 1957 йилда Отто Франкнинг ёзув машинкасида қилинганини аниқлашга муваффақ бўлдик. Уни ўша пайтдаги бошқа ёзувлар билан таққосладик".

 "Бўлган воқеанинг янги назарияси маълум бўлган манба - илгари етарлича текширилмаган аноним хатни кўриб чиқишга туртки бўлди. Мутахассислар гуруҳи тегишли текширув ўтказди ва бу хиёнат назариясини тасдиқлаш йўлидаги янги қадам деб айтишимиз мумкин, - дейди «Анна Франк» фонди ходими Рональд Лепольд.

Тадқиқотчиларнинг тахминига кўра, нотариус бу маълумотни ўз оиласини сақлаб қолиш эвазига ошкор қилган. У нацистлар талабига биноан тузилган Амстердам яҳудийлари кенгаши юденрат аъзоси бўлган.

 Анна Франкнинг кундалиги дунёга машҳур бўлди

 Аннанинг омон қолган кундалик ёзувлари Оттони ҳайратга солади. Қизи ёзувчи ёки журналист бўлишни орзу қилгани ва панагоҳдаги ҳаётий ҳикояларини нашр эттирмоқчи бўлганини англайди. Оттонинг дўстлари уни кундаликни нашр этишга кўндиради ва 1947 йил 25 июнь куни “Панагоҳ” 3000 нусхада нашр этилади. Аммо ҳали бу бошланиши эди.

Кейинчалик китоб 70 тилга таржима қилинди, фильм ва спектакллар учун манба бўлиб хизмат қилди. Бутун дунёда одамлар Аннанинг тарихи билан танишга қизиқади ва 1960 йилда панагоҳ «Анна Франк» уй-музейига айлантирилади. 1980 йилда вафот этгунга қадар Отто кундалик ўқувчилари яҳудийлар қирғини, ирқчилик ва нафратни кўз ўнгида гавдалантиришига умид қилиб, музей ва «Анне Франк» жамғармаси фаолиятида фаол иштирок этди.

Г.Холдорова тайёрлади.