Тараққиёт стратегияси халқимизга нима беради? Интеллектуал мулк нима?
![](https://static.zarnews.uz/crop/8/1/720__80_818c221c98dac3eb4d21ad1d53aff02e.jpg?img=self&v=1645706429)
Фуқаролик ишлари бўйича Ургут тумани суди раиси Т.Рустамов тумандаги 24-умумий ўрта таълим мактабида маҳалла фаоллари, ўқитувчилар ва ўқувчилар, ота-оналар иштирокида учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони, “Интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун, шунингдек, коррупцияга қарши кураш борасида қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти иштирокчиларга тушунтирилди.
Давра суҳбати иштирокчилари томонидан берилган мавзуга оид саволларга батафсил жавоблар берилди.
Бундан ташқари, учрашув якунида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.