Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ташқи меҳнат миграцияси огоҳликка чақирди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларга мурожаат қилди.

Унда Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслик сўралган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, кеча Россия президенти Владимир Путин хорижлик фуқароларни РФ қуролли кучларига жалб этиш бўйича фармонни имзолаган эди.