Тасвирларда акс этган уруш излари шаҳримиз кинотеатрларида бепул намойиш этилади
- 06.05.2019 12:48
- 142
- Афиша

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги “Республика кинопрокат маркази” давлат унитар корхонаси Самарқанд вилоят филиали Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги ва 9 май Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб, Самарқанд шаҳридаги “Шарқ Юлдузи” кинотеатрида бир қатор фильмлар намойиш этилади.
7, 8, 9 май кунлари соат 17:00 да Иккинчи жаҳон уруши даврида халқимизнинг мард ўғлонлари томонидан кўрсатилган жасорат, юрт озодлиги учун чеккан азоблари, урушдан кейинги қийинчиликлар ҳақида сўзловчи “26-отилмасин”, “Сен етим эмассан”, “Тошкент нон шаҳри” ва ”Берлин-Оққўрғон” бадиий фильмлари бепул намойиш этилади.
Теглар:
kino
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунёдаги ғайриоддий кинотеатрлар
- Кеча, 14:39
- Ўқинг, қизиқ!
Ноқонуний қурилишларга барҳам берилади(ми?)
- Кеча, 10:39
- Самарқанд