Теҳрондан Пекинга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
- 29.05.2023 10:15
- 144
- Ўзбекистон
"Теҳрон — Пекин" йўналишида IRM079 рейсини амалга ошираётган "Mahan Air" авиакомпаниясининг самолёти Тошкентга фавқулодда учиб келди.
Самолёт кеча, 28 май куни маҳаллий вақт билан соат 23:20 атрофида Тошкент аэропортига келиб қўнган.
Қўнишга юрак хуружига учраган йўловчи сабаб бўлган. Йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли экипаж муқобил аэродромга ўтишга қарор қилган.
Самолёт аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.
Теглар:
авиақатнов
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шотландияда сирли махлуқ
- Кеча, 21:33
- Ўқинг, қизиқ!
Такрорланган тақдир
- Кеча, 21:27
- Мутолаа
ЮНЕСКОнинг янги бош директори сайланди
- Кеча, 19:27
- Самарқанд