Самарқандда 3 нафар абитуриент тақиқланган воситалардан фойдалангани учун тест синовларидан четлатилди

Давлат тест маркази Самарқанд вилояти бўлимининг Zarnews.uz’га маълум қилишича, 13 август куни биринчи навбатда қатнашиши керак бўлган 5460 нафар абитуриентдан 4988 нафари тест синовларида иштирок этган. Аммо 472 нафар абитуриент турли сабабларга кўра имтиҳонга келмаган.

Иккинчи навбатда абитуриентларнинг 4398 нафари тест синовларига келган бўлса, 1062 нафари турли сабабларга кўра қатнашмаган.

Биринчи ва иккинчи навбатда бир нафардан абитуриент ўринга ўрин киришга урингани, уч нафар абитуриент тартиб-интизомга риоя қилмасдан тақиқланган воситалардан фойдалангани туфайли тест синовларидан четлатилган.

Эслатиб ўтамиз: Абитуриентлар имтиҳон ҳудудига тест синови бошланишидан 1 соат олдин паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.