Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тиббиёт соҳасида барча вакансиялар онлайн платформага жойлаштирилади

Давлат раҳбари йиғилишда соғлиқни сақлаш соҳасидаги устувор йўналишларга тўхталди.

Бирламчи тиббиёт тизимини аҳолимиз талабига мослаштириш ишларини давом эттириш муҳимлиги қайд этилди. Тиббиёт бригадаларини шифокорлар билан тўлиқ тўлдириш, тўлиқ ставкада ишлайдиган ҳамшираларни кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Соҳада кадрлар етишмаслигининг сабаби аслида тизим шаффоф бўлмагани оқибатида кўплаб мутахассислар ишга кира олмаётгани экани қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига соҳадаги барча вакансияларни онлайн платформага жойлаштириб, кадрларни ишга олиш бўйича шаффоф тизим яратиш топширилди.

Янги ўқув йилидан тиббиёт олийгоҳлари битирувчи курс талабалари учун кўп тармоқли шифохоналарда иш ҳақи тўланадиган интернатура йўлга қўйилади.