Тиббиёт соҳасида ногиронлиги бўлган шахслар учун қандай имтиёзлар берилади?
- 29.06.2019 13:35
- 307
- Саломатлик
"Ҳуқуқий ахборот" канали берган маълумотга кўра, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар:
- барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида бепул даволанади;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади;
- вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида бепул ёрдам олиш ҳуқуқига эга;
- Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларига бепул йўлланмалар олиш ҳуқуқига эга.
Шунингдек , I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болалар хусусий тиббиёт муассасаларида (стоматология ва косметология хизматлари кўрсатувчи муассасалар бундан мустасно) бепул тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Экоакция: “Бир гумбаз остидамиз”
- Бугун, 11:14
- Қишлоқ хўжалиги
Келажак касблари — бугун касбий таълимда
- Бугун, 11:11
- Жамият
Имконият бўла туриб қарздан қочиш ечим эмас
- Бугун, 10:38
- Жамият