Томскда ҳалок бўлган ватандошларимизнинг жасадлари Тошкентга олиб келинди

21 январь куни Томск вилоятидаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг 10 нафарининг жасади ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Mамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2020 йил 26 январь куни эрталаб HY-668 рейси билан TИВ, ИИВ ва Tашқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Tомск вилояти Aсиновский тумани Причулимский посёлкасида жойлашган ёғочли уй ёниши оқибатида ҳалок бўлган 10 нафар Ўзбекистон фуқаролари жасадлари Tошкент шаҳрига етказилди.
Қолган икки нафар марҳум жасадлари ДНК таҳлили натижалари аниқлангандан кейин юборилади.
Бош консулхона маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари ишлаган «GreenWood» MЧЖ ўрмон кесиш компанияси директори ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари томонидан қўлган олинган", дейилади ТИВ маълумотида.