Тўполончи йўловчи сабаб Тошкентга самолёт фавқулодда қўндирилди
- 18.10.2019 13:17
- 385
- Ўзбекистон
Кеча тунда, соат 23:31 да “Nordwind airlines” авиакомпаниясининг Москвадан Пухукетга учиб кетаётган “Boeing-777” самолёти Тошкентга фавқулодда қўндирилди. Бунга йўловчилардан бирининг ноўрин ҳаракатлари сабаб бўлган.
Қайд этилишича, йўловчининг агрессив ҳаракати парвоз хавфсизлигига таъсир ўтказган. Қоидабузар рейсдан тушириб қолдирилган ва самолёт қўшимча ёқилғи қуйиб олганидан сўнг парвозни давом эттирган.
Бу Россия авиакомпаниясининг Тошкент аэропортига мажбурий қўниш амалга оширилгани билан боғлиқ сўнгги икки кун давомидаги иккинчи ҳолат. "Аэрофлот" авиакомпаниясининг “Деҳли-Москва” рейсини амалга ошираётган А-330 самолёти Ҳиндистон фуқаросининг аҳволи ёмонлашгани сабабли Тошкентга қўнганди.
Теглар:
самолёт
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!