Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Toptop – кенг турдаги маҳсулотларни харид қилиш учун қулай платформа

*Реклама ўрнида

Toptop – Ўзбекистонда кенг турдаги маҳсулотларни харид қилиш учун қулай платформалардан бири. Лойиҳа 2016 йилдан бери мавжуд бўлиб, ишга туширилгандан бери одамларга фойдали харидларни амалга оширишда ёрдам бермоқда. Хизмат орқали бутун мамлакат бўйлаб исталган маҳсулотни тез ва қулай харид қилиш мумкин. Сайтда ҳар бир ишлаб чиқарувчи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган, бу эса харидорга керакли нарсани тезда топиш имконини беради. Ҳозирда бу турли етказиб берувчиларни ўзида жамлаган катта порталдир.

Toptopда сиз уйингиз, оилангиз ва ўзингиз учун маҳсулотлар - электрон ва маиший техника, канцелярия буюмлари, китоблар, ўйинчоқлар, озиқ-овқат, уй ҳайвонлари учун озуқалар, колаверса телефон нархларини таққослашингиз мумкин. Маҳсулотларнинг кенг танлови порталда рўйхатдан ўтган дўконларнинг рўйхати узунлиги билан изоҳланади. Улар орасидан харидор, албатта, ўзи учун энг яхши таклифни топади. Яқинда сайтнинг дизайни янгиланди, фойдаланиш учун янада қулай саҳифага айланди. Энди маҳсулотларни янада қулай ҳолда харид қилиш мумкин.

Қулайлик шундан иборатки, тўсатдан бузилиб қолган телефонингиз ўрнига янги смартфон сотиб олиш учун дўконлардаги нархларни мустақил равишда солиштиришингиз шарт эмас. Албатта, уйдан чиқиб, техник жиҳозлар бозорига боришингиз мумкин. У ерда сиз янги жиҳозларни танлаб, нархларни ўз кўзингиз билан кўриш имконига эга бўласиз, аммо буни Toptop  платформаси орқали қилиш анча осон ва қулайроқдир. Сайт сиз учун ҳамма функцияларни бажаради - маҳсулотларни танлайди ва Ўзбекистон бозорларидаги энг паст нархни аниқлайди, бунинг учун шунчаки керакли тоифани танлашингиз ва таклифлар билан танишиб чиқишингиз керак. Toptopдан фойдаланишнинг бир неча сабаблари бор:

  • Маҳсулотлар ҳақида харидорларнинг шарҳлари ва нархларни солиштириш имкони. Бозорларда узоқ вақт юришингиз ва энг яхши таклифни излашга тўғри келмайди, демак сиз вақт ва куч сарфламайсиз.
  • Маҳсулот хусусиятларининг батафсил тавсифи. Бу техник жиҳоз ёки болалар ўйинчоғи бўладими, ҳар қандай маҳсулотни танлашда муҳим жиҳат ҳисобланади. Маҳсулот ҳақида маълумот харидорга ўзи учун энг яхши харидни амалга оширишга ёрдам беради.
  • Харидор ўзи белгилайдиган маълум параметрлар бўйича маҳсулотларни қидириш имкони. Шу тарзда сиз ўзингизга мос келадиган нарсани топишингиз мумкин.
  • Маҳсулотнинг ташқи кўринишини реал кўрсатадиган яққол фотосуратлар мўлжалланган хариднинг мослигини аниқлашга ёрдам беради.

Сайтда маҳсулотлар рўйхати доимий равишда янгилаб борилади, шунингдек уларнинг нархлари ҳақида батафсил маълумот берилади. Харидорлар маҳсулот ва унинг сифати ҳақида ўзларининг ҳақиқий фикрларини билдирган ҳолда харидлар ҳақида шарҳлар қолдирадилар. Ҳар куни сайт фойдаланувчилар учун қулай таклифларни танлаб беради. Чегирмалар, арзон нархларда сотиш, бўлиб-бўлиб тўлаш ва кредит харидларига оид барча маълумотларни Toptopда топиш мумкин. Сайтда сиз турли хил офлайн ва онлайн дўконлардаги маҳсулотлар нархларини таққослашингиз, шундан кейин барча санаб ўтилган сифатларга аниқ жавоб берадиган маҳсулотни танлашингиз мумкин.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида етказиб берадиган ишлаб чиқарувчини топиш ҳам мумкин. Кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилиб, дўконда етказиб бериш хизмати бор-йўқлигини, текин ёки пулли эканлигини билиб олсангиз бўлади. Етказиб бериш муддати мижоз буюртма бергандан сўнг дарҳол телефон орқали келишиб олинади.