Тўрт ёшли бола 4-қаватдан тушиб кетиб, ҳаётдан кўз юмди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшаган тўрт ёшли Н.К. кўп қаватли ўйда назоратсиз қолдирилади. Бунинг оқибатида у 4-қаватдаги хонадон деразасидан тушиб кетади. Бу ҳақда "Postda.uz" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Н.К. тезда шифохонага олиб борилиб, унга тиббий муолажалар кўрсатилади. Шунга қарамай, бола шифохонада дунёдан кўз юмади.

Ушбу нохуш воқеа жорий йилнинг 20 декабрь куни рўй берган.

Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.