Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали 2023 йил учун таянч докторантура (PhD) ва стажёр тадқиқотчиликка қабул эълон қилади!
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 304-сонли қарорига мувофиқ, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали 2023 йил учун таянч докторантура (PhD) ва стажёр тадқиқотчиликка қуйидаги ихтисосликлар бўйича танлов эълон қилади:
Т/р |
Ихтисослик шифри |
Таянч докторантура (PhD) учун ажратилган квота |
Стажёр тадқиқотчилик учун ажратилган квота |
1 |
08.00.04 - қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти |
2 |
1 |
2 |
08.00.07 - молия, пул муомаласи ва кредит |
1 |
- |
3 |
08.00.08 - бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит |
2 |
1 |
4 |
08.00.15 - тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти |
1 |
- |
5 |
08.00.16 - рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция |
2 |
- |
Жами: |
8 |
2 |
Таянч докторантура ва стажёр тадқиқотчиликка қуйидаги талабларга жавоб берадиган номзодлар ҳужжат топширишлари мумкин:
– магистр даражасига ёки олий маълумот тўғрисидаги дипломга (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлганлар;
– фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан, илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар;
– талабгорларнинг таянч мутахассислиги олий таълимдан кейинги таълим институтидаги фан тармоғига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатлар 2022 йил 15 октябргача қабул қилинади.
Таянч докторантура ва стажёр тадқиқотчиликка ўқишга талабгорлар http://phd.mininnovation.uz сайтидан қуйидаги ҳужжатлар орқали онлайн рўйхатдан ўтадилар:
- ариза;
- қисқача биографик маълумотнома;
- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
- олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки олий маълумоти (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси (иловаси билан биргаликда);
- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нусхалари (диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлиш талаб этилади);
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.
Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонларини топширадилар. Мутахассислик фанидан имтиҳон тегишли ихтисослик бўйича мутахассислик фанларидан ташкил топади. Талабгорларда IELTS (ўртача бали камида 5.5), TOEFL (PBT) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (IBT) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд бўлганда, чет тилидан топшириладиган имтиҳондан озод этилади.
Батафсил маълумотлар www.sbtsue.uz сайтида мавжуд.
Манзил: Самарқанд шаҳри, Профессорлар кўчаси, 51-уй. Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали, илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими.
Мурожаат учун телефонлар: +99890-602-04-92, +99891-534-54-14.
*Реклама