Тошкент шаҳрида 4 та автомашина иштирокида “авария” содир бўлди
Кеча, 21 январь куни тахминан соат 15.40 да Тошкент шаҳридаги кичик халқа автомобиль йўлида, Ашхобод парки яқинида тўртта автомобиль - Д.Т. Бошқарувидаги «Matiz», А.А. бошқарувидаги «Spark», Д.И.«Toyota» ҳамда С.С. бошқарувидаги «Nexia» автомобиллари тўқнашган.
Аниқланишича, йўл-транспорти ҳодисаси оқибатида «Matiz» автомобили ҳайдовчиси ва йўловчиси Б.М., «Toyota» ҳайдовчиси ҳамда «Nexia» автомобили йўловчилари (А.С. 7 ёшли Р.С.) бадан шикастлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирги вақтдаги маълумотларга кўра, «Matiz» автомобили йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиққан.
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда тергов олди текшируви олиб борилмоқда.