Тошкентда 5 ойда 896 та оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилган
Бу ҳақда жорий йилнинг 26 июнь куни Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг мажлисида маълум қилинди.
Шунингдек пойтахтдаги 514 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 76 тасида ёки 14,8 фоизида жиноятлар содир этилмаган ва 369 тасида ёки 72,1 фоиз камайишига эришилган бўлиб, 40 тасида ошган. Қотиллик ва оғир тан жароҳати етказиш жиноятларининг деярли ярми ёшлар томонидан содир этилган бўлиб, республикада энг ёмон салбий кўрсаткични қайд этган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида жиноят содир этган шахсларнинг деярли ҳар учинчиси ёшлар ҳамда ҳар тўртинчиси ишсизларни ташкил этади.
Ачинарлиси, жами 79 нафар вояга етмаган шахс томонидан 1 тадан қотиллик, номусга тегиш, товламачилик, транспорт воситасини олиб қочиш ва ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари, 5 тадан оғир тан жароҳати етказиш ва босқинчилик, 3 та фирибгарлик, 8 та талончилик, 36 та ўғрилик жиноятлари содир этилган.
Пойтахтда хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларнинг ҳар ўн биринчисини ўғрилик, ҳар бешинчиси эса фирибгарлик каби жиноятларни ташкил этган.
Бундан ташқари, маҳалла ҳудудида 1 245 та содир этилган жиноятларнинг жами жиноятга нисбатан салмоғи 43 фоизни ташкил этган.
Жами қотиллик жиноятларининг 9 таси ёшлар, 4 таси хотин-қизлар, 3 таси илгари судланганлар, 8 таси маст ҳолда ҳамда 14 таси ўткир тиғли жисмдан фойдаланиб содир этилган.
Пойтахтда хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларнинг ҳар еттинчиси ўғрилик, ҳар бешинчиси фирибгарлик каби жиноятларни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
ахборот хизмати.