Тошкентда бўлиб ўтаётган семинарда zarnews.uz алоҳида эътироф этилди
15-20 апрель кунлари Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон мустақил босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди" томонидан "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йўли" Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ОАВ орқали жамоатчиликка самарали етказиш масалалари" мавзусида республика анжумани ва ҳудудий семинарлар ташкил этилди.
Ушбу семинарда ҳудудлардаги босма ва электрон нашрларнинг янада самарали ишлаши учун тавсиялар берилди.
Бизни хурсанд қилгани, семинарда қатнашган zarnews.uz ньюсмейкерининг хабар беришича, вилоятларда фаолият юргизаётган босма нашрларнинг электрон вариантларининг фаолияти таҳлил қилинганда zarnews.uz сайти алоҳида эътироф этилди. Семинар иштирокчиларига маҳорат дарси ўтиб берган устозларнинг қайд этишларича, сайтимиз охирги пайтларда муҳим ва қизиқарли хабарлар беришда, тезкорлик билан ишлашда турли вилоятларда ишлаётган сайтлар орасида алоҳида ажралиб турибди.
Семинарда сайтимизни янада оммалашиши учун нималар қилиш кераклиги ва хабарлар билан қандай ишлаш ҳақида тавсиялар ҳам берилди.