Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Тоттенхем” клуби раҳбарияти Моуриньони мураббийликдан бўшатди

Жозе Моуриньо “Тоттенхем”нинг Европа Суперлигасига кўшилиши ҳақидаги хабарлардан сўнг клуб футболчиларига машғулот ўтишдан бош тортган, дея хабар берди “The Athletic”. Шундан сўнг, клуб раҳбарияти мураббийни ишдан бўшатди.

Келишув шартларига кўра, клуб Моуриньони муддатидан олдин вазифасидан озод қилгани боис шартномани бузган ҳисобланади ва мураббийга 30 миллион фунт-стерлинг миқдорида товон тўлайди. 58 ёшли мураббийнинг шартномаси 2022/2023 йилги мавсумда якунига етиши керак эди.

Маълумот ўрнида: Европанинг “TOP-15” футбол клуби янги чемпионат – Европа Суперлигаси ташкил этилганини эълон қилди. Янги чемпионат турли баҳс-мулоҳазаларга сабаб бўлмоқда.

Кўплаб нашрларда айтилишича, клублар Европа Суперлигасида иштирок этишга рози бўлаётгани молиявий сабабга бориб тақалади. Манбага кўра, шунчаки Суперлигага қўшилишга рози бўлган жамоаларнинг ҳар бири 425 миллион доллар олади.

Суперлига йилига тахминан 4 миллиард евро фойда қилиши тахмин қилиняпти. Бу дегани жамоалар мусобақадаги иштирокидан келиб чиққан ҳолда ўртача 264 миллион евро ишлаб олиши мумкин.