Тўйиб ухламаслик аёллар учун хавфли
- 18.06.2019 10:28
- 387
- Маслаҳат
Тўйиб ухламасликнинг зарари ҳақида ҳозир ҳамма билади, бироқ у, айниқса, аёллар учун хавфли экани ҳам аниқланди.
Бу борада тадқиқот олиб борган мутахассислар турли ёшдаги аёллар ва эркаклардан иборат икки юз кишилик гуруҳнинг ҳолатини батафсил таҳлил қилди. Бундан олдин ушбу кўнгиллиларнинг ҳеч бири жиддий муаммоларга эга бўлмаган ва саломатлигидан шикоят қилмаган экан. Тажриба давомида мунтазам равишда тўйиб ухламаган ва шу билан боғлиқ муаммоларга эга бўлган аёллар бошқаларга қараганда юрак-қон томир касалликларига кўпроқ чалингани аниқланди.
Америкалик олимларнинг қайд этишича, уйқу етишмовчилигида эркаклар организми чидамлироқ бўлиб, муаммоларни ҳис қилмас экан.
Теглар:
уйқу
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мажбурият бажарилади, унутилса қимматга тушади
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Қарнабота ғорида қандай синоат яширинган?
- Кеча, 18:10
- Саёҳат