Ҳайдовчи хатоси билан автомашина каналга тушиб кетиб, уч навқирон йигит ҳалок бўлган, ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган
- 12.05.2022 15:38
- 372
- Ҳодиса
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 8 май куни соат 02:40 ларда Самарқанд туманининг Бадал қишлоғидан ўтган маҳаллий йўлда “Nexia” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган, натижада автомашина каналга ағдарилиб кетган.
Машина ичида беш киши бўлган. Ҳайдовчининг хатоси билан автомашинанинг орқа салонидан ўтирган уч йигит ҳалок бўлган. Уларнинг икки нафари вояга етмаган ўсмир - 7 ва 8-синфда ўқийдиган ўқувчилар ҳамда 29 ёшли йигит бўлган.
Ҳайдовчининг ўзи воқеа жойидан қочиб кетган.
Ҳодиса юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Вилоят ИИБ хабарига хабарига кўра, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа