Тойлоқда чиқиндидан полиэтилен қувур ишлаб чиқарилмоқда
- 26.02.2022 11:51
- 137
- Иқтисодиёт
Тойлоқ туманидаги Ворсин маҳалласида 2020 йил чиқиндини қайта ишловчи “Sam Star Plast” масъулияти чекланган жамияти фаолият бошлаган эди. Ҳозирги кунда корхонада полиэтилен қувур ишлаб чиқарилмоқда.
Корхона раҳбарига кўра, 2019 йилда “Агробанк” Тойлоқ филиалидан 800 миллион сўм имтиёзли кредит олинган. Хитойдан полиэтилен маҳсулотларини қайта ишловчи ускуналар келтириб, 2020 йилда чиқиндидан полиэтилен маҳсулотлари ва ундан полиэтилен турубалари ишлаб чиқаришни бошландик. Ҳозирда ойига 40-45 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.
Корхонада келгусида томчилатиб суғоришга мўлжалланган полиэтилен қувурлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Журналистлар Марказий банк Самарқанд вилояти бош бошқармаси ҳамда вилот "Агробанк" ҳамкорлигида ташкил этилган пресс турда мазкур корхона фаолияти билан танишди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа