Тойлоқда ноқонуний тарзда қум-шағал аралашмасини қазиб олган шахс жаримага тортилди
- 16.07.2021 11:45
- 106
- Самарқанд
15 июль куни Тойлоқ тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан туман ҳудудида кузатув рейд тадбирлари ўтказилди.
Тадбир жараёнида туманнинг “Нурли йўл” маҳалласи ҳудуддан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсининг муҳофаза қисмидан фуқаро Ж.Ш ўзининг экскаватори ёрдамида тегишли рухсатномасиз, ноқонуний тарзда қум-шағал аралашмасини қазиб, юк ташувчи автомашиналарга юклаб бераётганлиги аниқланди.
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисмига асосан, баённома расмийлаштирилди ва базавий ҳисоблашнинг 10 баробари, яъни 2 миллион 450 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.