Турар ва нотурар жойлар сотилса, даромад солиғи тўланадими?

Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган нотурар жойлар ва 36 календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни сотишдан олинадиган даромадларга 12 фоизлик ставкада солиқ солинади.

Қайд этиш жоизки, мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган, уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.