Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Турдимов Юқори Чирчиқ туманидаги “Astrum” IT aкадемиясига борди

Президент 29 июль куни «Astrum» IT академиясига ташрифи доирасида вилоят ҳокимларига бир ой муддатда ушбу академияга келиб, шароит ва имкониятларни кўриб, ўз ҳудудида камида биттадан шундай IT академия ташкил этиш лойиҳасини бошлашга топшириқ берган эди.

Ушбу топшириқ ижроси ҳамда замонавий ўқув маркази фаолияти билан танишиш мақсадида вилоят ҳокими Э.Турдимов «Astrum» IT академиясида бўлди.

Учрашувда академия ташкилотчилари, таъсисчилар, ўқитувчи ва тингловчилар билан ўзаро фикр алмашилиб, Самарқандда ҳам ИТ академия ташкил қилиш бўйича аниқ режа ишлаб чиқилиши белгиланди.