Туркистон оқ лайлагининг ҳаёти сақлаб қолинди
Оқдарё дарёси бўйида бир қаноти синиши оқибатида учолмай қолган ноёб қуш - оқ лайлак шу атрофда яшовчи маҳаллий аҳоли томонидан топиб олинган. Фуқаро қушга биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида ветеринарга мурожаат қилади. У ерда махсус кўригидан ўтказилади ва Экология вазирлиги ишонч телефонига мурожаат қилади.
Шундан сўнг Оқдарё тумани давлат инспекторлари ушбу қушни фуқародан қабул қилиб олиб, Зарафшон миллий боғининг реабилитация марказига вақтинча сақлаш учун топширди.
Туркистон оқ лайлаги Ўзбекистон Қизил китобига (2019) киритилган. Овлаш тақиқланган.
Мазкур қушга бефарқ бўлмаган хайдовчи Тинчлик акага ва “Тимвет” жамоасига кўрсатилган ёрдамлари учун Зарафшон миллий боғи маъмурияти ҳамда Экология бошқармаси ўз миннатдорчилигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз; ушбу Туркистон оқ лайлаги соғлиги тиклангач тез орада яна табиат қўйнига қўйиб юборилади.