Туркия Финландиянинг НАТО аъзолигини ратификация қилиш жараёнини бошлади

Туркия Финландиянинг НАТО аъзолигини ратификация қилиш жараёнини бошламоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарада Финландия президенти Саули Ниинистё билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

- Музокараларимизнинг муҳим мавзуси Финландиянинг НАТОга қўшилиши бўлди. Мамлакат НАТОга аъзо бўлиш учун зарур бўлган меморандум шартларини бажариш бўйича аниқ қадамлар қўйди. Биз тайёрмиз ва Финландиянинг НАТОга аъзо бўлишини ратификация қилиш жараёнини бошлашга қарор қилдик. Ишончимиз комил, Финландия НАТО хавфсизлигини таъминлашда фаол роль ўйнайди, — деди Туркия президенти.

Туркия республикада 14 майга белгиланган умуммиллий сайловлар олдидан Финландиянинг НАТОга аъзолигини ратификация қилиш бўйича парламентда овоз беришни ўтказиши кутилмоқда.

Швециянинг НАТОга киришига келсак, Туркия президенти таъкидлаганидек, Анқара уни қўллаб-қувватламайди, бироқ у билан бу жараённи муҳокама қилишни давом эттиришга тайёр: «Биз Швециянинг НАТОга киришини қўллаб-қувватлай олмаймиз, чунки улар 120 нафар террорчини экстрадиция қилишдан бош тортди. Бу жараён бўйича улар билан мулоқотни давом эттирамиз, аммо бу тўлиқ Стокгольм қадамларига боғлиқ", деди Эрдўғон.