Уч ой газбаллон ололмаган фуқаро мурожаати бўйича “Ҳудудгаз Самарқанд” муносабат билдирди

Олдинроқ сайтимизда Тойлоқ туманида яшовчи фуқаронинг уч ойдан буён суюлтирилган газ учун баллон ололмаётгани ҳақда хабар берилганди.
“Ҳудудгаз Самарқанд” ГТФ ҳолат юзасидан изоҳ берди:
“Zarnews.uz веб-сайти орқали Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани Найман маҳалласида яшовчи фуқаро Тўлқин Абдуллаевнинг суюлтирилган газ таъминоти масаласидаги мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Фуқаро Тўлқин Абдуллаевнинг иккинчи маиший газ баллон ажратиш юзасидан қилган мурожаати “Ҳудудгаз Самарқанд” ГТФ ва «Тойлоқтумангаз» газ таъминоти бўлими мутахассислари томонидан жойида ўрганилди.
Ўрганиш давомида фуқаро T.Abdullayevning оиласида 10 нафар киши истиқомат қилиши, маиший газ баллонга эҳтиёжи мавжудлиги инобатга олиниб, тегишли ҳужжатлар тўплами асосида икки томонлама шартнома имзоланди ва 1 дона суюлтирилган газ баллони ажратилди”.
Расмий муносабатда нима сабабдан фуқаронинг узоқ муддат маиший газ баллон ололмаганига изоҳ берилмаган.