Украинада президентлик сайлови: Зеленский катта фарқ билан олдинда, расмий маълумот 30 апрель куни эълон қилинади

Куни кеча, 21 апрелда Украинада бўлиб ўтган президентлик сайловининг расмий натижалари 30 апрель куни эълон қилинади. Бу ҳақда Украина Марказий Сайлов Қўмитаси раиси ўринбосари Евгений Радченко маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бераяпти.

Радченконинг сўзларига кўра, сайловнинг сўнгги натижаларини билиш учун 2-3 кун вақт керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 апрель куни Украинада президентлик сайловининг якунловчи босқичи бўлиб ўтди. Унда биринчи босқичда энг кўп овоз олган номзод Зеленский ва Украинанинг амалдаги президенти Порошенко қатнашдилар. Бир қатор ОАВнинг хабарига кўра ҳозиргача сайлов бюллетенларининг 70% ҳисоблаб бўлинган ва унда 73% овоз билан номзод Зеленский олдинда бормоқда. Порошенко эса 27% овоз билан сайловда ютқазаяпти. "Шунингдек, президент Порошенко бу сайловда мағлубиятга учраганини аллақачон тан олган", деб ёзмоқда оммавий ахборот воситалари.