Ургут тумани мутасаддиларига саволларингиз борми?

Шу йилнинг 23 июнь куни соат 20:00 дан бошлаб Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган “Очиқ мулоқот” кўрсатувида Ургут тумани сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги корхона ва ташкилотлар бошлиқлари иштирокида мулоқот ўтказилади.

Ўзингизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларни кўрсатувгача ва кўрсатув давомида (66) 233-96-01, 233-96-07, 233-96-08, 233-96-09 рақамли телефонларга қўнғироқ қилиш ёхуд ochiq_muloqot телеграм мессенжерига хабар юбориш орқали билдиришингиз мумкин.

Билдирилган барча мурожаатлар вилоят ҳокимлиги ва вилоят телерадиокомпанияси томонидан назоратга олинади.