Ургутда 1 килограмга яқин "опий"ни сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
- 04.11.2020 13:45
- 465
- Жиноят ва жазо
2 ноябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ, вилоят ДХХ ва Тойлоқ тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Ургут тумани Ишчан МФЙда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Ургут тумани Ишчан МФЙда яшовчи, 1997 йилда туғилган С., ушбу туманнинг Жарқишлоқ МФЙда яшовчи, 1997 йилда туғилган Ш. ва 1998 йилда туғилган Ж.лар Г. ва З. исмли шахсларга умумий оғирлиги 857,82 грамм бўлган “опий” гиёҳвандлик моддасини 13.400 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа