Ургутда электр энергиясидан қарздорликларни йўқ қилиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Текширув давомида, Ургут тумани электр таъминоти корхонасида бўлим раҳбари вазифасида ишловчи С.Т. ва бошқалар “К.Б.” фермер хўжалиги раҳбари А.Н. ва “А.Й.” МЧЖ раҳбари У.Х.нинг электр энергиясидан қарздорлигини сўндириш учун 35 млн сўм ва 300 АҚШ долларини қўлга киритишиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.