Ургутдаги қўлбола симёғочлар қачон алмаштирилиши маълум қилинди

Ургут туманидаги Жўраптепа маҳалласида яшовчи аҳоли хонадонлари томонидан Zarnews.uz ижтимоий тармоғига қўлбола тортилган электр симёғочларини алмаштириб беришни сўраб қилган мурожаати юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Мурожаатда кўрсатиб ўтилган аҳоли хонадонлари янгидан уй-жой қуриб, кўчиб чиққанлиги ва уй-жойларига қўлбола ясалган симёғочлар ёрдамида электр тортиб борилганлиги маълум бўлди.

Мазкур маҳаллада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли "Электр тармоқлари ва трансформатор пунктларини модернизация-реконструкция қилиш ва янгилаш тўғрисида"ги қарорига асосан, "ФАРРУХ" (фидер) тармоғидан ТП-У-134 трансформаторига қўшимча КТПМ-100/10 кВА ўрнатиш ҳамда 1,5 км. узунликда 0,4 кВАли тармоқ, 0,05 км. узунликдаги 10 кВАли тармоқ тортиш режалаштирилган бўлиб, мазкур ишлар жорий йилнинг 3-чорагида амалга оширилишини маълум қиламиз.

"Сам ҲЭТК"  АЖ матбуот хизмати.