Устоз эъзозга лойиқ

Ҳар бир муваффақиятимиз ортида бизга таълим берган азиз устозларнинг машаққатли меҳнати турибди. Шунинг учун ҳам улар эъзозга лойиқ.

1 – октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Нарпай туман ҳокими ўзи таълим олган муаллимаси, таълим соҳасида узоқ йиллар фаолият юритган фахрий педагоглардан бири бўлган устоз Сожида Қаландарованинг ҳолидан хабар олди.

Таълим фидойиси бўлган устозини касб байрами билан қутлаш баробарида унга совға-саломлар ҳам улашди.

Шундан сўнг, илк бошланғич таълим берган марҳума устози бўлмиш, Моҳира Худойназарованинг хонадонида бўлди.

Хонадон оила аъзоларидан хабар олиб, байрам билан қутлади. Шу қаторда, ўтган устози хотирасига дуолар қилиб, қуръон тиловат ўқилди.