Меҳрнинг меваси ёхуд устозларга қалб сўзи
Илк бор мактабга борган кунларни ёдга олсам қўлларимдан тутиб, ручка ушлашни ўргатган иссиқ тафтни сезаман.
Бу ҳаяжон қанчадан-қанча қоракўзлар кўнглидан ўтмаган, дейсиз. Устоз, сиз бизнинг қўлимиздан тутиб матонат билан комилликка олиб борадиган йўлни кўрсатган инсонсиз. Сиз бизга фақат билим бериш билан чегараланиб қолмай ўз фикрини аниқ ва тўғри айтишни, инсонийлик, ватанпарварлик қандай бўлишини ўргатган буюк қалб эгасисиз.
Билим олиш ҳар бир инсоннинг бурчидир, билимни, малака ва тажрибани бировга кўрсата олиш жасорат. Устоз шогирдларига билим бериш баробарида уни амалда қўллашни ҳам ўргатади.
Устозни шамга қиёслагим келади. Шам қанча ёнгани сари одамларга ёруғлик улашаверади, атрофни чароғон қилади. Устозлар ҳам ўз билим салоҳияти билан митти қалбларга эзгулик уруғини сочади.
Устоз, бугун мана шу митти юраклар сизни қанча шарафласа, қадрласа кам. Бугун сиз қўлидан тутган болакай жамиятнинг фаол аъзоси. Бу сизнинг сабр-бардошингиз, меҳрингиз меваси.
Шоҳиста АБДУКАРИМОВА.