Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга давлат субсидиясини олиш бўйича хизмат кўрсатилади
- 13.03.2021 14:56
- 689
- Иқтисодиёт
✍️ 🏦 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан давлат бюджетидан шаҳар ва қишлоқ жойларида қурилган кўп қаватли уйлардан бирламчи бозорда квартиралар сотиб олишда ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида 2021 йилда янги тартибда ипотека кредитларини ажратишнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди.
👉 Белгиланган параметрларга мувофиқ, “Ипотека кредитига давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати (https://my.gov.uz/uz/service/325) ҳамда вилоятдаги барча давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилинмоқда.
Давлат хизматлари агентлиги
Самарқанд вилоят бошқармаси
ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа