“Вақф” шифохонада даволанаётган болажонлар ҳадя тарқатди
Халқимиз фарзандсевар халқ. Болалар ҳаётимиз мазмуни, энг гўзал, қувончли ва энг муҳим қисмидир.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни болалар учун энг қувончли байрамлардан бири. Ушбу сана муносабати билан вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида байрам тадбири бўлиб ўтди.
- Ушбу тадбирда марказимизда даволанаётган 400 га яқин бемор қатнашди, - дейди неврология бўлими мудири Дилноза Собирова. - Бу кўнгилочар байрам бемор болажонларимизни руҳлантириб, соғайишларига ёрдам беради, албатта.
“Вақф” хайрия жамоат фонди вилоят филиали томонидан байрам муносабати билан шифохонада даоланаётган 100 нафар болага ҳадялар топширилди.
Тадбир давомида санъаткорларнинг чиқиши, кўнгилочар томошалар болаларга кўтаринки кайфият улашди. Ўзларига кўрсатилаётган бундай эътибордан болажонлар хурсанд бўлди.
Сулаймон Мардиев.