Велоспорт бўйича мамлакат чемпионатининг илк ғолиблари аниқланди

Самарқанд шаҳрида велоспорт шоссе бўйича U-23 ёш тоифасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан 100 нафар иштирокчи 20 ва 40 километр масофада беллашмоқда.
Бугун яккалик гуруҳлар ўртасидаги пойгалар ниҳоясига етди.
Натижаларга кўра, Сурхондарё вилояти терма жамоаси аъзолари шохсупага кўтарилди ва Никита Светков биринчи, Давиржон Абдураҳмонов иккинчи ўринни эгаллади. Тошкент вилояти вакили Фаррух Бобошеровга учинчи ўрин насиб этди.